My Joomla



 

Қашқадарё ВХТХҚТМОИ да 2016 - йил 27 - декабркуниЎзбекистон қаҳрамони Эркин Воҳидовнинг 80 йиллик юбилейи муносабати билан   “Тилваадабиёттаьлими”  кафедраси  профессор-ўқитувчиларитомонидан  “Халқ билан ҳамнафас шоир”  мавзусидамаънавий -маърифий тадбирўтказилди.

            

  2016 йилнинг   27 декаб ркуни соат1230 да “Тил ва адабиёт таълими ” кафедрасининг профессор - ўқитувчилари томониданХалқ билан ҳамнафас шоирмавзусида маънавий - маърифий тадбир бўлиб ўтди.

         Тадбирни Вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти ректори, доцент Г. Ҳ.Эрназарова кириш сўзи билан  очиб берди. Тадбирда кафедра мудири  доц. З. Ўроқова “Эркин Воҳидов – эл севган шоир” мавзусида маъруза қилди.

Сўнг кафедранинг барча ўқитувчилари, жумладан Д.Ибрагимова “Эркин Воҳидов таржималари”, Х.Йўлдошева “Эркин Воҳидов таржималари”, кафедра катта ўқитувчиси Л.Аннаева “Ўзбек адабиётида Эркин Воҳидов ижодининг урни” мавзусида,  ўқитувчилар: З. Рахматова  “Ўзбек Навоийни ўқимай қўйса....”,  О.Норов  “Эркин Воҳидовни англаш”, Ш.Эшмуродов “Эркин Воҳидов ижодида инсон образи”, Д.Шарипова  “Эркин Воҳидов ўзбек шеъриятининг кўрки ва фахри”  номли  ўз маърузалари билан иштирок этдилар.

Она тили ва рус тили I , II гуруҳ тингловчилари томонидан Эркин Воҳидовнинг шеърларидан намуналар тингланди.

Амалий ва мактабдан ташқари таълим кафедраси томонидан намойиш этилган куй-қўшиқлар кечага ўзгача шукуҳ бағишлади.

Тадбирда она тили ва адабиёти 1,2-гурух, рус тили ва адабиёти 1-гуруҳ тингловчилари иштирокида қўшиқлар ва саҳна кўринишлари намойиш этилди.

     Тадбирни Институт маънавий-маърифий ва илмий ишлар проректори, доцент Т. Қурбонов ўз сўзи билан якунлади. Тадбир барчада яхши таассурот қолдирди.