My Joomla



 

2017 йил 24 январь  куни соат 12-30 да “Ижтимоий-иқтисодий фанлар кафедраси” кафедраси профессор-ўқитувчилари Тарих 1-2 гуруҳлари, миллий ғоя ва маънавият асослари курси тингловчилари билан “Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши кураш тўғрисида”ги Қонунининг мазмуни ва моҳиятини англаш”

           

2017 йил 24 январь  куни соат 12-30 да “Ижтимоий-иқтисодий фанлар кафедраси” кафедраси профессор-ўқитувчилари Тарих 1-2 гуруҳлари, миллий ғоя ва маънавият асослари курси тингловчилари билан “Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши кураш тўғрисида”ги Қонунининг мазмуни ва моҳиятини англаш”  мавзусида  давра суҳбати бўлиб ўтди. Давра суҳбатини кириш сўзи билан Қашқадарё вилоят халқ таълими ходимларни  қайта тайёрлаш  ва  уларнинг  малакасини  ошириш институти ректори доцент Г.Ҳ.Эрназарова очиб берди. У ўз сўзида бугунги кунда ҳурматли Президентимиз Ш.М.Мирзиёев бошчилигидаги Ўзбекистонимиздаги амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида фикрларини билдириб ўтди. Давра суҳбатида Қарши шаҳар прокурорининг катта ёрдамчиси, Адлия маслаҳатчиси С.О.Юлдашов “Коррупцияга қарши кураш тўғрисида”ги Қонунининг мазмуни ва моҳияти тўғрисида, Институт Маънавий-маърифий ва илмий ишлар проректори, доцент  Т.Ҳ.Қурбонов “2016 йил якунлари ва 2017 йилнинг истиқболли режалари Президент маърузаси асосида”, “Ижтимоий-иқтисодий фанлар” кафедраси доценти С. Тошев  “Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимда сўзлаган маърузасининг мазмун- моҳияти”, “Ижтимоий-иқтисодий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси Ҳ.Камолова “Ўзбекистон Республикаси Қонунчилигида амалга оширилаётган ислоҳотлар жойлардаги ижроси юзасидан. (Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги  Қонун асосида) ” номли маърўзалар тингланди.

         Тадбирда тарих курси тингловчиларининг кичик маърўза ва савол-жавоблари бўлиб ўтди.

         Тадбирни “Ижтимоий-иқтисодий фанлар” кафедраси мудири т.ф.н П.П.Норбўтаев ва ўқитувчи А.А.Турсунов давра суҳбатини ўз сўзлари билан якунлади.