My Joomla



 

Қашқадарё ВХТХҚТМОИ да 2017 - йил 8 феврал куни Ўзбекхалқининг улуғ шоири, мутафаккири , давлат ва жамоат арбобиАлишер Навоий таваллудининг 576 йиллиги муносабати билан“Тил ва адабиёт таьлими”  кафедраси  профессор-ўқитувчилари томонидан  “Навоий ижоди – маънавият чашмаси”  мавзусидамаънавий -маърифий тадбир  ўтказилди.

            

              2017 йилнинг 8 феврал куни соат 12 30 да “Тил ва адабиёт таълими ” кафедрасининг профессор-ўқитувчилари томонидан  “Навоий ижоди – маънавият чашмаси”  мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

          Тадбирни Вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти ректори, доцент Г. Ҳ. Эрназарова кириш сўзи билан  очиб берди. Тадбирда кафедра мудири  доц. З. Ўроқова “Навоийга эҳтиром ” мавзусида маъруза қилди.

           Сўнг кафедранинг барча ўқитувчилари, жумладан Д. Ибрагимова “Навоий ижодини чет элда ўрганилиши”, кафедра катта ўқитувчиси Л. Аннаева “Навоий ва Пушкин ижодининг ўзига хослиги”,  ўқитувчилар: З. Рахматова  “Ўзбек Навоийни ўқимай қўйса.... ”,  О. Норов  “Навоийни англаш”, Ш. Эшмуродов “Навоий лирикасини мактабларда ўрганилиши”, М. Бегимова  “Ўзбек адабиётида А. Навоий ижодининг ўрни”  номли  ўз маърузалари билан иштирок этдилар.

    ТадбирдаОна тили ва адабиёт” 1, 2, 3 гуруҳ тингловчилари томонидан ижро этилган Навоийнинг рубоий ва ғазалларидан намуналар, куй-қўшиқлар ва саҳна кўринишлари кечага ўзгача шукуҳ бағишлади.

          Тадбирни Институт маънавий-маърифий ва илмий ишлар проректори, доцент Т. Қурбонов якунлади.

Тадбир барчада яхши таассурот қолдирди. Тадбир вилоят телевидениеси томонидан суратга олинди ва намойиш этилди.