My Joomla



          

Чироқчи тумани ХТМФМТТЭБда "Таълимни бошқаришнинг меъёрий-ҳуқуқий асослари" мавзусида семинар ўтказилди

     2016 йил 22 апрель куни Чироқчи тумани ХТМФМТТЭБда  “Таълимни бошқаришнинг меъёрий-ҳуқуқий асослари” мавзусида туман миқёсидаги семинар бўлиб ўтди. Семинар Қашқадарё вилояти ХТХҚТМОИнинг “Педагогика, психология ва таълим менежменти” кафедраси, “Мактабгача, бошланғич ва махсус таълим” кафедраси ҳамда Чироқчи тумани ХТМФМТТЭБ томонидан ташкил этилди.

             Семинарни Чироқчи тумани ХТМФМТТЭБ мудири Н.Абраева кириш сўзи билан очди. Туман миқёсида ўтказилган ушбу семинарда таълим муассасаларини бошқаришнинг масъулияти, бошқарув компетенцияси, бошқарувда эътибор бериладиган алоҳида жиҳатлар, уни меъёрий-ҳуқуқий жиҳатдан амалга ошириш масалалари, таълим-тарбияни бошқаришдаги айрим муаммолар, қийинчиликлар ва уларни бартараф этиш йўллари ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди ҳамда керакли тавсия, хулосалар иштирокчиларга ҳавола этилди.

           Семинарда иштирок этган профессор-ўқитувчилар ҳамда мутахассислар томонидан мавзудан келиб чиқиб турли мавзуларда маърузалар қилинди ва иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларига жавоб берилди.

           Тадбир давомида қуйидаги маърузалар тингланди:

1. “Таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар даврида таълим муассасаси раҳбарининг масъулияти”.

Маърузачи: доц. Г.Эрназарова, Қашқадарё ВХТХҚТМОИ ректори.

2. “Таълимни бошқариш муаммоларини Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури талабларига мувофиқ ҳал қилиш”.

Маърузачи: доц. Т.Қурбонов, Қашқадарё ВХТХҚТМОИ маънавий-маърифий ва илмий ишлар проректори.

3. “Таълим муассасасини бошқаришнинг ҳуқуқий асослари”.

Маърузачи: доц. Т.Расулов, ВХТХҚТМОИ “Педагогика, психология ва таълим менежменти” кафедраси мудири.

4. “Мактабнинг ички бошқарув тизими мониторинги ва уни амалга оширишнинг педагогик йўналишлари”.

Маърузачи: М.Абдухолиқова, ВХТХҚТМОИ “Мактабгача, бошланғич ва махсус таълим” кафедраси катта ўқитувчиси.

5. “Бошқарувда муомала одоби”.

Маърузачи: Л.Бердиева, ВХТХҚТМОИ “Педагогика, психология ва таълим менежменти” кафедраси ўқитувчиси.

6. “Раҳбарнинг бошқарув компетентлиги-даги ижобий фазилатлар ва салбий хусусиятлар”.

Маърузачи: Д.Шониёзова, ВХТХҚТМОИ “Педагогика, психология ва таълим менежменти” кафедраси катта ўқитувчиси.

7. “Раҳбар фазилатлари ва маданияти”.

Маърузачи: Н.Шаропова, ВХТХҚТМОИ “Педагогика, психология ва таълим менежменти” кафедраси ўқитувчиси.

8. “А.Темур даврида бошқарув санъати”.

Маърузачи: А.Соатов, ВХТХҚТМОИ “Педагогика, психология ва таълим менежменти” кафедраси катта ўқитувчиси.

         Тадбир сўнгида Чироқчи тумани ХТМФМТТЭБ мудири Н.Абраева миннатдорчилик билдириб, туман миқёсида ўтказилган семинарни якунлаб берди.

12

3