My Joomla



           “Инклюзив таълимнинг ўзига хос муаммолари”

           2016 йил 19 апрель куни Қарши шаҳар 17-имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасасида “Инклюзив таълимнинг ўзига хос муаммолари” мавзусида вилоят миқёсидаги семинар бўлиб ўтди. Мазкур семинар Қашқадарё вилояти ХТМФМТТЭБ, Қарши Давлат университети “Педагогика” факультети, Қашқадарё вилояти ХТХҚТМОИнинг “Педагогика, психология ва таълим менежменти” кафедраси ва институтнинг илғор педагогик технологиялар ва тажрибаларни жорий этиш бўлими ҳамда Қарши шаҳар 17-имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари томонидан ташкил этилди.

         Семинарни ВХТХҚТМОИ “Педагогика, психология ва таълим менежменти” кафедраси мудири доц. Т.Расулов кириш сузи билан очиб берди.  Шунингдек, тадбирда  иштирок этган профессор-ўқитувчилар ҳамда мутахассислар томонидан мавзудан келиб чиқиб турли мавзуларда маърузалар қилинди ва иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларига жавоб берилди. Тадбирда  вилоят ХТМФМТТЭБ таълим маркази бош мутахассиси Б.Очилов “Вилоятда имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари таълим-тарбия жараёнининг ўзига хос хусусиятлари (амалга оширилаётган ишлар, муаммолар ва ечимлар)”, Қарши Давлат университети “Педагогика” факультети декани доц. Ш.Нуруллаева “Махсус таълим мактаблари ўқувчиларига таълим беришнинг дидактик имкониятлари”, Қарши шаҳар 17-имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасаси “Эшитишни ривожлантириш” хона мудираси Г.Абдираҳмонова “Эшитиши ва нутқида нуқсони бўлган болалар билан инклюзив таълимни амалга ошириш йўллари”, Вилоят кўзи ожизлар жамияти раиси, Қарши шаҳар 18-имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасаси ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Х.Пўлатов “Кўришида нуқсони бўлган болалар билан олиб бориладиган инклюзив таълимнинг ўзига хос хусусиятлари”, Қарши шаҳар 17-имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасаси маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари З.Рўзиев “Имконияти чекланган болалар билан инклюзив таълимни амалга оширишда турли муассасалар билан қилинган ишлар намуналаридан лавҳалар”,  ВХТХҚТМОИ “Педагогика, психология ва таълим менежменти” кафедраси катта ўқитувчиси Н.Раҳматова; “Имконияти чекланган болалар таълим-тарбия олиши учун қулайликлар яратиш усуллари”, Қарши шаҳар 33-имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган махсус мактаб ўқитувчиси Г.Самадова “Махсус мактаб ўқувчилари билан инклюзив таълимни амалга оширишда оила ва мактаб ҳамкорлигининг ўрни” мавзуларида маъруза килишди. Шунингдек, семинарда имконияти чекланган болаларга таълим-тарбия беришдаги айрим муаммолар, қийинчиликлар ва уларни бартараф этиш йўллари ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди, ҳамда керакли тавсия, хулосалар иштирокчиларга ҳавола этилди. Шундан сунг тадбирни   Қарши шаҳар  17-имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасаси директори Х.Каримовалар якунловчи суз билан билан якунлади.  

Тадбирнинг долзарблиги ва унинг аҳамиятини чуқур англаб етишнинг муҳимлигини ҳисобга олган ҳолда семинар Қашқадарё телевидениеси ва радиоси орқали ҳам намойиш этилди. 

1

2

3

4

5

6