My Joomla



"Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги 16- умумий ўрта таълим мактабида Инглиз тили фан ойлигига бағишлаб ўтказилган семинар"

Қатнашдилар:  Китоб тумани ХТБ МТЭБ Инглиз тили фани методисти Алимова Тахмина, ВПКҚТМОИ Инглиз тили фани методисти Д.Иброхимова, Қарши давлат университети Факультетлараро хорижий тиллар кафедраси ўқитувчиси З.Оқбоева, Китоб тумани инглиз тили фани шўъба йиғилиш аъзолари ва 16- умумий ўрта таълим мактаби инглиз тили фани ўқитувчилари Ш.Санаева, М.Марқаев, М.Қўлдошева, Д.Бобоқулова ва ўқувчилар.

11

         Кириш сўзи: Китоб тумани ХТБ МТЭБ Инглиз тили фани методисти Алимова Тахмина- 16-умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисидаги” ПҚ-1875-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан семинар ўтказилди. Бугун ҳеч кимга сир эмаски, ўз мутахассислиги, хорижий тил ва замонавий компьютерлар билан тиллаша олмаса халқаро майдонга ва келажакка йўл йўқлигини ҳозирда ҳамма англаб етмоқда. Ривожланиб бораётган давлатимизнинг барча соҳаларида хорижий тилларни билиш талаб этилмоқда. Мисол тариқасида умумўрта мактаблар, академик лицейлар, касб-ҳунар коллеж ёшлари хорижий тилларни пухта ўрганиши лозим.

Эшитилди: ВПКҚТМОИ Инглиз тили фани методисти  Д.Иброхимова: Dear pupils, teachers, participants! You know that our President is paying great attention to the youth of our country. Everything is being done to create and give the chance of becoming a perfect person in every sphere for our younger generation. Our President trusts in you, dear pupils. We want you to be healthy, wealthy and wise, work, study and make our Uzbekistan one of the strongest, greatest and the most popular countries in the world. I thank you for your preparation and participation in this party devoted to the Month of Foreign Languages.

22

I hope you will do your best to meet the demands of our Education Standard and master the English language. Thank you for your attention. I wish you good luck in your studies, your private life.

Эшитилди: Қарши давлат университети Факультетлараро хорижий тиллар кафедраси ўқитувчиси З.Оқбоева сўзга чиқиб ўз фикр мулоҳазаларини билдирган ҳолда шуни таъкидладики, тил ўрганиш жараёнида турли интерактив методлар ахборот технологиялардан фойдаланиб, дарс ўтиш юқори натижаларга эришишга олиб келади. Янги педагогик техналогия таълим мазмунининг таркибий қисми ҳисобланиб, бу услубларнинг ўзига хослиги шундаки, бу технологиялар фақат ўқитувчи ва ўқувчи биргаликда фаолият кўрсатишлари орқали амалга оширилади.

33

44

Инглиз тилини ўрганиш жараёнида ёрдам берадиган турли хил ўйинлар, шеърлар, қўшиқлар, мақоллар ва тез айтишлардан фойдаланиш эса ўқувчиларнинг ҳозиржавоблилигини оширади ҳамда билими янада чуқурроқ бўлишига олиб келади.

Семинарда фаол иштирок этган ўқувчилар фахрий ёрлиқ ва дипломлар билан тақдирландилар. Тақдим этилган тадбир семинаридан хулоса қилинганда бу мавзулар бевосита тил ўрганишни янада такомиллаштиришга қаратилган. Бугунги тақдим этилган семинар ҳамма қатнашувчиларга манзур бўлди.

55