My Joomla



Қашқадарё ВХТХҚТМОИ да шоир Муҳаммад Юсуфга бағишланган “Меҳр қолур, муҳаббат қолур” номли маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

2016 йил 25 апрел куни Қашқадарё вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти  “Тил ва адабиёт таълими” кафедраси профессор - ўқитувчилари томонидан эл ардоқлаган шоир Муҳаммад Юсуф туғилган кунининг 62 йиллиги муносабати  билан “Меҳр қолур, муҳаббат қолур” номли маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.Тадбирни институт ректори доц. Г.Эрназарова кириш сўзи билан очиб берди. Сўнг кафедра мудири  доц. З.Ўроқова “Муҳаммад Юсуф – бетакрор шоир” мавзусида маъруза қилди.  Тадбирда она тили  ва адабиёти 1-2 гуруҳ тингловчилари томонидан шеърий чиқишлар, жозибали рақслар шоир қаламига мансуб бўлган шеърлар асосида куй ва қўшиқлар ижро этилди. Айниқса, Қарши тумани 19-мактабнинг ўқувчилари томонидан ижро этилган шоир ҳаётига оид сахна кўринишлари барчада катта таассурот қолдирди. Кафедра ўқитувчиларидан Л.Аннаева, Ш.Эшмуродов, Г.Каримова, Х.Йўлдошева, Д.Ибрагимова  ва О.Норовлар ўз маърузалари билан чиқиш қилдилар. Тадбирни  институтнинг маънавий-маърифий  ва илмий ишлар проректори доц. Т.Қурбонов “М.Юсуф- замондошлар нигоҳида” мавзусидаги маърузаси билан якунлади. Ушбу тадбир вилоят оммавий-ахборот воситаси томонидан ёритилди

111

222

444

555