My Joomla



       2016 йил 24 май куни ҚВХТХҚТМОИнинг АРМ ўқув хонасида Вилоят ХТБ билан биргаликда “Методист мактаби”нинг навбатдаги ўқув машғулоти бўлиб ўтди. Машғулотларда туман ХТФМТЭТ булимларининг она тили ва адабиёт фани методистлари иштирок этди. Машғулотлар жараёнида она тили ва адабиёт фани ўқитишдаги долзарб муаммолар ҳақида маърўзалар тингланди. Шунингдек методистларга замонавий дарсларни ташкил этиш борасида амалий ёрдам курсатилди. Амалий машғулотларни ВХТФМТЭТ она тили ва адабиёт фани методисти Х.Сатторова ва ВХТХҚТМОИ она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари О.Норов, Г.Каримовалар ўтказдилар. Машғулотлар сўнгида методистлар тест синовларидан ўтдилар.