My Joomla



 

        “Педагогика, психология ва таълим менежменти” кафедраси ўқитувчиси Ҳ.Яратовнинг 18 май куни “Тасвирий санъат ва чизмачилик” гуруҳида “Шахс шаклланишининг умумий психологик қонуниятлари” мавзусида очиқ машғулоти ўтказилди. 

Машғулот учун мўлжалланган мавзу ёрдамида индивид, шахс, уни шакллантирувчи омиллар, шахс учун аҳамиятли бўлган муҳитлар ва уларнинг шахс шаклланишидаги ўрни, таълим-тарбиянинг инсон омили учун аҳамияти ҳақида маълумотлар берилди. Бундан ташқари, инсон фаолияти билан бошқа тирик мавжудотлар фаолияти ўртасидаги фарқ тўғрисида, инстинктив ва интеллектуал хатти-ҳаракатлар ҳақида ҳам қимматли фикр-мулоҳазалар айтиб ўтилди. Машғулотда машҳур юнон файласуфлари, ватандош алломаларимиз ҳамда донишмандларнинг таълим-тарбия тўғрисида, шахс шаклланиши ҳақидаги ғояларидан мисоллар келтирилди.

        Машғулотни мустаҳкамлаш мақсадида тингловчиларга шахснинг келиб чиқиши, шаклланиши тўғрисида саволлар берилди ҳамда тингловчиларнинг интеллектуал салоҳиятини, тафаккур даражасини аниқлаш учун саволлар ташкил этилди. Берилган саволларга тингловчилар томонидан атрофлича жавоб берилди ҳамда мавзунинг олиб борилиши ҳақидаги фикр-мулоҳазалар таҳлилда иштирок этган профессор-ўқитувчилар томонидан билдирилди.