My Joomla



“Ижтимоий-иқтисодий фанлар” ҳамда “Педагогика, психология ва таълим менежменти” кафедраларининг профессор-ўқитувчилари томонидан “1 октябр- Устоз ва мураббийлар куни”га бағишлаб ўтказилган “Устозларга эҳтиром!” мавзусидаги давра суҳбати утказилди

 

        2016 йилнинг   27 сентябрь куни соат 14-00 да “Ижтимоий-иқтисодий фанлар” ҳамда “Педагогика, психология ва таълим менежменти” кафедраларининг профессор-ўқитувчилари томонидан “1 октябр- Устоз ва мураббийлар куни”га бағишланган “Устозларга эҳтиром!” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

 

                     Тадбирни Вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти ректори, доцент Г. Ҳ. Эрназарова кириш сўзи билан  очиб берди. Тадбирда таклиф этилган фахрий устозлар – доц. С. Тошев, меҳнат фахрийси Ж. Жилововлар касб эгаларини байрам билан табриклаб, машаққатли ва шарафли ишларида улкан муваффақиятлар тиладилар. “Устоз-улуғ зот”  мавзусида “Педагогика-психология ва таълим менежменти” кафедраси мудири, доцент Т. Расулов, “Ижтимоий-иқтисодий фанлар” кафедраси мудири, т.ф.н. П. Норбўтаев ҳамда “Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари” курси тингловчиси Д. Боқиевлар ўз маърўзалари билан қатнашдилар.

 

               Амалий ва мактабдан ташқари таълим кафедраси томонидан намойиш этилган куй-қўшиқлар кечага ўзгача шукуҳ бағишлади.

 

            Шунингдек, тадбирда “Ижтимоий-иқтисодий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси Г. Самиева томонидан  “Устозларга бағишлов” номли шеър ва Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари курси ҳамда тарих курси тингловчилари томонидан байрам табриклари тингланди ва саҳна кўринишлари намойиш этилди.

 

              Тадбирни Институт маънавий-маърифий ва илмий ишлар проректори, доцент Т. Қурбонов ўз сўзи билан якунлади.

              Тадбир барчада яхши таассурот қолдирди.

 1

2

3