My Joomla



 

Қашқадарё ВХТХҚТМОИ да 2016 - йил 21 - октябр куни давлат тилимиз қабул қилинганиннг 27 йиллиги муносабати билан   “Тил ва адабиёт таьлими”  кафедраси  профессор-ўқитувчилари томонидан  “Тил - миллат қалби”  мавзусидамаънавий -маърифий тадбир  ўтказилди

               2016 йилнинг   21 - октябрь куни соат 12:30 да “Тил ва адабиёт таълими ” кафедрасининг профессор-ўқитувчилари томонидан 21 октябр– куни “Тил - миллат қалби  мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирни Вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти ректори, доцент Г. Ҳ. Эрназарова кириш сўзи билан  очиб берди. Тадбирда кафедра мудири  доц. З. Ўроқова Ўзбек тили - миллат рухи мавзусида маъруза қилиб, тадбирда иштирок этган барча ўқитувчи ва тингловчиларни  байрам билан табриклади ва уларнинг машаққатли ва шарафли ишларида ўлкан муваффаққиятлар тиладилар.

Сўнг кафедранинг барча ўқитувчилари, жумладан Д.Ибрагимова “Она тилимиз халқаро миқёсдаги ўрни”, Х.Йўлдошева “Тил ва жамият муштараклиги”, кафедра катта ўқитувчиси Л.Аннаева “Она тилининг бошқа тиллар билан алоқалари” мавзусида ,  ўқитувчилар: З. Рахматова  “Тил - миллат кўзгуси”,  О.Норов  “Ўзбек тили – давлат тили”, Ш.Эшмуродов “Тил дўстлик риштаси”, Д.Шарипова.  “Тил  – маданият белгиси”   ўз маърўзалари билан иштирок этдилар.

         Шунингдек, тадбирда “Тил ва адабиёт таьлим” кафедраси  ўқитувчиси Д. Ибрагимова томонидан  инглиз тилида шеър тингланди.

Амалий ва мактабдан ташқари таълим кафедраси томонидан намойиш этилган куй-қўшиқлар кечага ўзгача шукуҳ бағишлади.

Тадбирда она тили ва адабиёти 1,2,3-гурух, рус тили ва адабиёти 1,2-гуруҳ тингловчилари иштирокида байрам табриклари  ва саҳна кўринишлари намойиш этилди.

     Тадбирни Институт маънавий-маърифий ва илмий ишлар проректори, доцент Т. Қурбонов ўз сўзи билан якунлади.

           Тадбир барчада яхши таассурот қолдирди.