My Joomla



 

1Институт ётоқхонасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг  24 йиллиги муносабати билан маънавий- маърифий тадбир ўтказилди.

         2016 йил 6-декабр куни куни “Ижтимоий-иқтисодий фанлар” кафедраси томонидан институт ётоқхонасида истиқомат қилувчи тингловчилар билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 24 йиллиги муносабати  билан «Конституция –бахтимиз қомуси»  мавзусида маънавий- маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирни Қашқадарё вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти проректори, ф.ф.н. доц., Т. Қурбонов кириш сўзи билан очиб берди. Доц., Т. Қурбонов 2016 йил, 4 декабрдаги сайлов натижалари ва бунда ЎзЛД партиясидан кўрсатилган номзод Ш. Мирзиёевнинг ғалаба қозонганлигини, бундан барча хурсанд эканлигини таъкидлаб, юртимизда нишонланадиган қўшалоқ байрам, хусусан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 24 йиллиги муносабати билан барчани табриклаб, ўз фикрларини билдириб ўтди. Тадбирда  т.ф.н П.Норбўтаев-кафедра мудири,  “Конституция – озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт қуришда муҳим сиёсий хужжат” Ижтимоий-иқтисодий фанлар кафедраси  катта ўқитувчилари Ҳ. Камолова “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг яратилиш тарихи”, катта ўқитувчи Х. Хўжамов “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг хусусиятлари” ўқитувчи З. Имомов “Ўзбекистон Республикаси Конституциясини яратишда Президент Ислом Каримов бошчилигида қўйилган ҳуқуқий – тарихий қадамнинг аҳамияти” номли маърўзалари билан қатнашдилар.

Шундан сўнг, ётоқхона тингловчиларидан ташкил этилган “Ҳуқуқшунослар” ва “Адолат” гуруҳлари ўртасида савол-жавоблар ва саҳна кўринишлари асосида беллашув ташкил этилди.

Ғоят қизиқарли тарзда ташкил этилган мазкур беллашувда  “Ҳуқуқшунослар” гуруҳи ғолиб бўлди.

  Тадбирни “Ижтимоий-иқтисодий фанлар” кафедраси мудири, т.ф.н П.Норбўтаев ўз сўзи билан якунлади.

 Тадбир барчада катта таассурот қолдирди.