My Joomla



 

ҚВХТХҚТМО институтида 2017 йил 14-январь - Ватан ҳимоячилар кунига бағишлаб маънавий-маърифий тадбирўтказилди.

            Қашқадарё вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтининг фаоллар залида жорий йилнинг 14-январь санасида Ватанимиз ҳимоячилари куни муносабати билан Институт хотин-қизлар қўмитаси ва хотин-қизлари томонидан “Эл тинчлиги посбонлари” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирга институтнинг барча эркаклари меҳмон сифатида таклиф этилди.

            Тадбирни институт ректори филология фанлари номзоди, доцент Гулноза Эрназарова кириш сўзи билан очиб берди ва барчани байрам муносабати билан табриклади.

1

2

Тадбирнинг  бадиий қисмида институт аёллари томонидан ташкил топган хор жамоаси ватанимиз ҳимоячиларини улуғловчи жанговор қўшиқлар ижро этдилар.

Аёлларнинг жанговор рақслари ва жанговор машқлардан намуналар ижро этишлари тадбирга ўзгача бир шукуҳ бағишлади.

3

4

Тадбирда бадиий чиқишлар, турли саҳна кўринишлари, ватанимизни, унинг ҳимочилари шарафини улуғловчи ажойиб шеърлар ва қўшиқлар ижро этилди. Маънавий-маърифий тадбир барчада ажойиб таассуро қолдирди.Тадбирни институт хотин-қизлар қўмитаси раиси Д. Тўраева якунлади.

5

6

7

8

9