My Joomla



ҚАШҚАДАРЁ ВХТХҚТМОИ ТАБИИЙ ВА АНИҚ ФАНЛАР ТАЪЛИМИ КАФЕДРАСИДА ЎЗБЕКИСТОН МУСТАҚИЛЛИГИНИ 26 ЙИЛЛИГИ АРАФАСИДА ЎТКАЗИЛГАН ТАДБИРЛАР.

Қашқадарё ВХТХҚТМОИ Табиий ва аниқ фанлар таълими кафедрасида Ўзбекистон Мустақиллигини 26 йиллиги арафасида кафедра илмий-методик соҳада  бир қатор ишларни амалга оширди:

жумладан, жорий йилнинг 2 феврал куни Қарши шаҳридаги 24-сонли мактабида “Табиий ва аниқ фанларни ўқитиш самарадорлигини оширишнинг долзарб масалалари”,  17 март куни Қарши туманидаги 27-сонли мактабида “Табиий ва аниқ фанларни ўқитиш жараёнида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш имкониятлари”, Касби туманидаги 5- умумий ўрта таълим мактабида  Касби туман  халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими, Табиий ва аниқ  фанлар таълими кафедраси ҳамкорликда “Табиий ва аниқ  фанларни ўқитиш самарадорлигини оширишнинг долзарб масалалари”  мавзусидаги семинар ташкил қилинди,  Китоб туманидаги  81-умумий ўрта таълим мактаби, “Табиий ва аниқ фанлар таълими”  кафедраси  ҳамкорликда “Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида янги таҳрирдаги         ДТС асосида, табиий ва аниқ  фанларни ўқитишда инновацион технологиялардан фойдаланиш методикаси” мавзусларида илмий амалий семинарлар ташкил этилди.

1

2

3

               Кафедра фаолияти бевосита ўқув жараёни ва унинг самарадорлиги билан белгиланади. Бу сифатни таъминлаш учун ҳар бир малака ошириш курси учун мўлжалланган ўқув–мавзу режа, ўқув дастурлари, маъруза матнлари, машғулотларнинг ишланмалари тайёрланган ва тасдиқланган бўлиши лозим. Кафедрада бу йўналишда тегишли ишлар амалга оширилди.